Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади

    Спорт 17 феврал 2025 513

    Велоспортчиларимиз мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза, жами 4 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди.

    Кеча Таиландда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва паравелоспортчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати якунланди.

    Тўққиз кун давом этган қитъа чемпионатида Ҳамюртларимиз мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза, жами 4 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди.

    Медаллар аралаш эстафета ҳамда аёллар ўртасидаги беллашувларда қўлга киритилди.

    Велошоссе бўйича Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

    Олтин:

    • Янина Кускова
    • Самира Исмоилова (У-18)
    • Аралаш жамоавий эстафета (У-18).

    Бронза:

    • Асал Ризаева.

    Энди ҳамюртларимиз Куала-Лумпурда (Малайзия) бўлиб ўтадиган велотрек бўйича Осиё чемпионатида ғолиблик учун баҳс олиб боради.