Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари томонидан мазкур ҳафталик доирасида “Сиз келманг ўзимиз борамиз” акцияси доирасида кексалар хонадонида бўлиб, уларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжлари ўрганилди.
Олмалиқ шаҳар, Оҳангарон ва Паркент туман давлат хизматлари маркази ходимлари ҳафталик доирасида кексаларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиб, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш, пенсия ҳақида маълумотнома олиш, нафақа тайинлаш учун ариза бериш, кадастр паспортини шакллантириш, электрон рақамли имзо олиш бўйича сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, тадбир давомида кўрсатилаётган давлат хизматлари ва қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар ҳам берилди.
Маълумот ўрнида, Тошкент вилоятида “Сиз келманг-ўзимиз борамиз” акцияси доирасида ногиронлиги бор, кекса ёшдаги отахону онахонларга 1 минг 160 га яқин сайёр давлат хизматлари кўрсатилди, деб хабар беради Тошкент вилояти адлия бошқармаси матбуот хизмати.







