Амстердамда ўзбек рассомининг «Афсоналар юртига саёҳат» номли кўргазмаси очилди

    Маданият 23 феврал 2023 1116

    Амстердамда таниқли рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Раҳимжон Ҳакимовнинг «Афсоналар юртига саёҳат» номли кўргазмаси очилди.

    Мамлакатимиз элчихонаси, Бенилюкс мамлакатларида истиқомат қилаётган ватандошлар ва Юнус Эмро - Амстердам институти билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу кўргазма ўзбек халқининг икки улуғ шоири, матафаккир ва давлат арбоблари - ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд саналарига бағишланди.

    Кўргазмада мусаввирнинг 40 дан ортиқ асарлари намойиш этилди. Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Бенилюкс мамлакатларидаги ўзбекистонликлар ва чет эл фуқароларини мамлакатимиз тарихи, маданияти ва урф-одатлари билан яқиндан таништиришдан иборат эди.

    Рассом бадиий асар таъсирчанлигини ошириш мақсадида жуда кўп изланишлар олиб борган, тасвирий санъатда турли услублардан фойлаланган. Соя ва ёруғлик, ранглар уйғунлиги, ранглар, шаклларни бўрттириш, соддалаштириш ва бошқалар шулар жумласидандир.

    Раҳимжон Ҳакимов бир неча йиллар давомида «эбру» санъатига янгича услуб олиб кирди. Унинг асарларида қадимий «эбру» билан ранг-тасвир санъатининг мумтоз усуллари уйғунлашиб, Ўзбекистоннинг, хусусан, Бухоро ва Самарқанднинг кўҳна тимсоллари, тарихий манзара ва табиати бўй кўрсата бошлади. Ранг-баранг суратларга кўчиб ўтган мусаввир хаёлоти маҳсуллари Амстердамдаги Юнус Эмро институти кўргазмалар залига қўйилган асарларда яққол намоён бўлганлиги кўргазмага ташриф буюраётган меҳмонлар томонидан ҳам эътироф этиляпти, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Ўзбек рассомининг ушбу асарлари Хитой, Россия ва бошқа хорижий давлатларда ҳам намойиш этилган бўлиб, тасвирий санъат мухлислари ўртасида катта шуҳрат қозонган.

    Юнус Эмро интитутидаги ушбу кўргазма 5 мартга қадар давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates