«Амударё куни» тадбири доирасида Орол денгизига саёҳат уюштирилди

    Қорақалпоғистон Республикасида USAIDнинг Сув ресурслари ва атроф муҳит бўйича минтақавий лойиҳаси доирасида «Амударё -дўстлик дарёси» шиори остида «Амударё куни» ўтказилмоқда.

    Шу ҳафтада мамлакатимиз бўйлаб АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Марказий Осиёнинг тўртта давлатида сувни тежашни яхшилаш ва ёшларнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш ҳамда сув секторини ислоҳ қилиш мақсадида «Амударё куни» нишонланмоқда.

    Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида USAIDнинг Сув ресурслари ва атроф муҳит бўйича минтақавий лойиҳаси доирасида «Амударё -дўстлик дарёси» шиори остида «Амударё куни» ўтказилмоқда.

    Тадбирнинг дастлабки куни иштирокчилари Мўйноқ туманига ташриф буюриб, «Кемалар қабристони» номини олган – «Очиқ осмон остидаги кемалар музейи мажмуаси»да бўлишди.

    - Мана бу кемалар ва Орол денгизининг олдинги ҳолати ҳақидаги фильмни кўриб, сув ресурсларини нотўғри бошқариш минтақа, таъбир жоиз бўлса, бутун инсоният учун қанчалик катта экологик инқирозни юзага келишига сабаб бўлганини янада теранроқ англамоқдамиз, - дейди тадбир иштирокчиларидан бири, «Подшоота» дарёсининг ўзбек қисми учун Кичик ҳавза кенгаши раиси Абдуваҳоб Ботиров. – Тўғриси, бизда ҳам сув танқислиги бор, йил бўйи навбатлаб суғориш ишларини ташкил қилиш орқали жойларга сув олиб борамиз. Лекин, Мўйноқнинг айрим жойларига йиллаб сув келмаслигини кўриб, ўзимиз учун мавжуд сувлардан янада самарали фойдаланиш зарурлигини юракдан ҳис қилдим.

    Ўйлайманки, нафақат сув хўжалиги ходимлари, балки барча сув истеъмолчилари Мўйноққа келиб, сувдан самарасиз фойдаланишнинг оқибатларини ўз кўзлари билан кўрсалар, сувдан фойдаланишга бўлган муносабати ўзгарарди. Ўзимдан мисолки, телевидение ёки бошқа ахборот воситаларида томоша қилгандан, келиб кўрган ўртасидаги таассурот бутунлай фарқ қилар экан. Мўйноқ, Орол денгизи - келиб кўриш керак бўлган ҳудудлар рўйҳатидан бежиз ўрин олмаганига ишончим комил бўлди.

    USAIDнинг лойиҳа доирасида ташкил қилинган миллий тармоқлараро қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари вакиллари ва бошқа тадбир иштирокчилари Орол денгизнинг сув сақланиб қолган қисми бориб кўрди.

    Маълумки, Президентимизнинг ташаббуси билан 2018 йилдан бошлаб Орол денгизнинг қуриган тубида саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар экиш ишлари бошланган эди.

    Тадбир иштирокчилари қуриган денгиз тубига экилган саксовулларнинг бугунги ўсиб ровожланиш ҳолатлари билан ҳам танишдилар.

    Меҳмонларга Қорақалпоқ давлат университетининг профессори Полат Реймов 2017-2018 йиллардан бошлаб бугунгача денгизнинг қуриган тубида яшил қопламаларни барпо қилиш ишлари жадал олиб борилаётгани ва унинг натижаларини ҳозирда саҳрода бунёд бўлаётган, яъни бўйи 1,5-2 метргача ўсиб етган саксовуллар мисолида тушунтириб берди. Олимнинг таъкидлашича, қуриган денгиз ҳудудида барпо этилаётган саксовулзор шамол тезлигини сезиларли даражада камайтириб, қум кўчишларига барҳам бермоқда. Бундан ташқари, дарахт ва бута турлари ҳавони тозалаш хусусиятига ҳам эга.

    Тадбир иштирокчилари бир томони Устюрт кенгликлари ва бир томони Қўнғирот туманига туташ бўлган Судоче кўлини ҳам бориб томоша қилди. Ҳозирда ушбу ҳудудда экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш мақсадида умумий майдони 280 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги «Судоче-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates