Марафонда Кения, Того, Франция, Хитой, Япония, Покистон, Филиппин ва Ўзбекистондан 12 нафар спортчи 42 км 195 м масофани босиб ўтди. Жумладан, юртимиздан Алимардон Собиров, Денис Мамбетов, Нурбек Ҳусанов, Андрей Куликов иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Орол денгизининг экологик ҳалокати ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарурлигига дунё эътиборини жалб қилишдан иборат.
4:43:23 ва ундан юқори натижа қайд этган спортчилар Оролбўйи фожиаси нақадар жиддий эканини таъкидлаб, жаҳон ҳамжамиятини сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга чақирди.