БААнинг сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини Орол денгизи атрофида қўллаш самара берадими?

    Мутахассис Э.Абдулаҳатов сунъий ёмғир ёғдириш технологиялари қурғоқчил мамлакатлар учун ечим эмаслиги ҳақида ёзди.

    Кўпчилик бу технология Орол атрофида қўлланилса, қуриган кўлда сув тўпланиб, Орол денгизи тикланиб қолади, деган янглиш фикрда юрар экан. Ҳеч бир мамлакат сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини қўллаб, сув захирасини барқарор ҳолатга олиб келмаган. Ҳатто бунинг замонавийлари ҳам сув тақчиллигини йўққа чиқармайди. Демоқчиманки, сунъий ёмғир ёғдириш технологиялари қурғоқчил мамлакатлар учун ечим эмас.

    БАА бу каби технологиядан 2010 йилдан буён фойдаланиб келади. Масалан, араблар биргина 2010 йилдаги бир нечта тажрибага 11 миллион АҚШ доллар сарфлаган. Ҳозиргача йилига 186 тадан 247 тагача атмосферага таъсир ўтказилиб, сунъий ёмғир ёғдирилган. Ҳар бир таъсирга ўртача 3000-4000 АҚШ доллари маблағ сарфланади. Ўтмиш тажрибалари кўм-кўк осмондан, булутли осмонга таъсир кўрсатиш фонида кечган. Самарадорлик йўқ жойдан ёмғир ёғдиришда 35% гача, нам ҳавога таъсир кўрсатиб, 15% гача кўпроқ ёғин ҳосил қилинган. БААда ўртача йиллик ёғин 100 мм атрофида ёғиши ҳисобга олинса, бу кўрсаткич атиги 135 мм га етишини оддий мактаб ўқувчиси ҳам тушуниб етади.

    Орол бўйи атрофида ҳам йиллик ёғин 100 мм эканини ҳисобга олсак, БАА технологиялари бизга нари борса йиллик ёғинни 140 мм га етказиб беради. Солиштириш учун, пойтахтда йилига 444 мм, Тошкент вилояти тоғларида 1000 мм га яқин ёғин ёғади.

    Демак, БАА нинг сунъий ёмғир ёғдириш технологияси Оролда сувни тўлдириш учун эмас, у ердаги яшил массани бироз ушлаб туриш учун ёрдам бериши мумкин.

    Айтмоқчи, 2020 йил БАА сунъий ёмғир ёғдиришда АҚШ билан ҳамкорликда нано материаллардан фойдаланиб, атмосферага таъсир кўрсатилган. Бир сўз билан айтганда, араблар "булут экиш"нинг деярли барча усулларини (реагентлар сепиш, электр зарядланиш, акустик таъсир) ўзида қўллаб кўрган мамлакатдир. Бу доим ҳам бу ижобий натижа беравермаган.

    Энг хатарлиси мазкур тажрибалар ҳаво массаларининг глобал миқёсда ўзгаришига олиб келиши мумкин. Ундан ташқари, тўсаддан кўп ёғин, сув тошқинига тайёр бўлмаган мамлакатга етарлича иқтисодий зарар ва экологик муаммоларни чақирган ҳолатлар ҳам кузатилган.

    Ўзбек олимлари эса ҳукуматга тутатиш усули билан ҳудудларда сунъий ёмғир ёғдириш мумкинлигини анчадан бери айтиб келади. Бу ҳам анчайин арзон ва самарали усулдир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates