Андижон: 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Андижонда "Нехиа-3", "Cобалт", "Лаcэтти" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

    Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 16 июль куни соат 19:20 ларда, Андижон шаҳар Фурқат ҳамда Ламаносов кўчалари кесишган тартибга солинган чорраҳада ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги "Нехиа-3" русумли автомашинаси орқага кескин қайрилиб олиши оқибатида, қарама-қарши томондан келаётган "Cобалт" русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Ҳодиса оқибатида, "Нехиа-3" русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Ламаносов кўчасидан келиб, светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган "Лаcэтти" русумли автомашинага бориб урилди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Барча ҳайдовчилардан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларга амал қилишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates