Андижонда 210 ўринли мактабгача таълим ташкилоти очилди...

    Таълим 24 декабр 2021 2101

    Янги йил байрами арафасида Андижон шаҳридаги 35-Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.

    Илгари 70 ўринли бўлган мазкур таълим ташкилоти 6 миллиард 210 миллион сўм маблағ эвазига янгидан бунёд этилди. Натижада 210 нафар болажонларнинг таълим ва тарбия олиш имконияти яратилди. Янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, алоҳида ошхона, ўйин майдончалари, ёзги айвончалар ҳамда сузиш ҳавзаси барпо этилган.

    Замонавий ушбу мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ёши, қизиқиши ҳамда қобилиятидан келиб чиқиб, спорт, мусиқа, тил ўргатиш, расм тўгараклари йўлга қўйилиб, болажонларнинг иқтидорини янада ривожлантиришга эришилади, деб хабар беради Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates