2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари сони 38 058 тани ташкил этган. Уларнинг 28 729 тасини оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этади.
Мактабгача таълим ва тарбия мазмунини янгилаш мақсадида 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб «Болаларни эрта ёшдан меҳнат ва касб-ҳунарга ўргатиш» пилот лойиҳаси ишга туширилади.
Бойсун туманининг чекка ҳудудларидаги болалар учун махсус автобус ажратилди. Бу автобус Бойсун туманидаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига хизмат қилади.
Тошкент вилоятидаги айрим МТТда заҳарланиб шифохонага ётқизилган болаларнинг деярли барчаси тўлиқ соғайиб, оилалари бағрига қайтди. Ҳозирда шифохоналарда 3 нафар бола қолмоқда, уларнинг аҳволи ҳам барқарор.
Ижтимоий тармоқларда Пискент ва Бўка туманидаги боғчаларда болалар заҳарлангани, улар сони анча кўплиги ва шифохонага сиғмагани туфайли қўшни туманларга жўнатилгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Қорақалпоғистоннинг яна иккита тумани — Тахиатош ва Қораўзакда ҳам мактабгача таълим ташкилотлари жазирама сабаб вақтинчалик ёпилди.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 53-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг болалар билан қўпол муносабатда бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Ҳолат юзасидан тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда Намангандаги оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани ҳақида видеохабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.