Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирди

    Воқеа-ҳодисалар 14 апрел 2025 793

    Ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, у жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

    Қайд этилишича, 1976 йилда туғилган М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “Telecom soft” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “Srket” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates