баннер
27 мар 2025
04:53

    «Ойликбот» (чат боти) ўчирилди

    Бунинг ўрнига муқобил сифатида яратилган, хавфсиз ва фойдаланиш учун қулай бўлган «Молиячи» ахборот тизими ишга туширилади

    Telegram ижтимоий тармоғида иш ҳақи тўғрисида маълумот берувчи «Ойликбот» (чат боти) ўчирилди.

    Бунинг ўрнига муқобил сифатида яратилган, хавфсиз ва фойдаланиш учун қулай бўлган «Молиячи» ахборот тизими ишга туширилади, дея хабар қилади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати.

    Қайд этилишича, мазкур дастур ишга туширилгандан сўнг, ходимлар бевосита иш ҳақи ва бошқа зарур маълумотларни дастурдан юклаб олиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

    Дастурнинг ишга туширилиши ҳақида расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларимизда қўшимча ахборот тақдим этилади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech