Андижонда ҳунармандчилик маркази очилди

    Маданият 19 июн 2021 3325

    Бугун Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Қора кўрпа» МФЙ ҳудудида «Шаҳрихон ҳунармандчилик маркази» нинг очилди.

    Марказнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, «Ҳунармандчилик марказлари»ни ташкил этишдан мақсад, юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга миллий ҳунармандчилигимиз ҳақида маълумот бериш, тарғиб қилиш, ёшларни ҳунарга ўргатишдан иборат. Бу марказ туристик ҳудудларга яқин бўлган жойларга қурилган, меҳмонлар топиши осон бўлиши инобатга олинган. Бундан ташқари, бу каби марказлар халқ амалий санъатини асраб-авайлаш, миллий ҳунармандчилигимизни ривожлантириш ва келажак авлод учун сақлаш, уста ҳунармандлардан бу соҳанинг сир-асрорларини ёшларга ўргатишига хизмат қилади.

    Бундан уч-тўрт йил аввал юртимизда 17 та ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази фаолият юритиб келган бўлса, 2020 йил якунига қадар улар сони 31 тага кўпайди. Республикамизнинг барча вилоятларида ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

    2021 йил апрель ойида Фарғонанинг Риштон, Хоразмнинг Янгиариқ тумани ва Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида кулолчиликни ривожлантириш марказлари қуриб битказилди.

    2021-2022 йилларда республикамизда жами 54 та ҳунармандчиликни ривожлантириш марказини қуриш режалаштирилган.

    «Ҳунармандчилик марказлари» «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган аҳоли вакилларига ҳунар ўрганиш, бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

    Шаҳрихон тумани «Қора кўрпа» маҳалласида янги ташкил этилган «Шаҳрихон ҳунармандчилик маркази» 1,3 гектар майдонга қиймати 11 миллиард сўмлик Марказ қурилиши қадимий Шаҳрихон меъморчилик анъаналари асосида замон талабларига мос ҳолда қурилган.

    У ерда пичоқчилик, кулолчилик ва миллий кийим, косибчилик, дўппидўзлик, чўпон тикиш, ёғоч ўймакорлиги йўналишларида иш олиб борилади. Ундан ташқари 34 та ҳунармандчилик устахонаси ҳамда 250 та савдо расталари ташкил этилган бўлиб, 320 та иш ўрни яратилган.

    Шунингдек, ҳунармандчилик марказида дўппидўзлик музейи ҳам ташкил этилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates