Апелляция ажрими бекор қилинди. А. Шукуров 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 24 октябрдаги ҳукми билан А. Шукуровга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

    Ушбу ҳукм устидан судланувчи томонидан берилган апелляция шикояти Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилиб, жорий йил 9 декабрь куни апелляция инстанцияси қарори билан ҳукм ўзгартирилган ва А. Шукуровга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган — 4 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

    Бироқ Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ажрим юзасидан тафтиш тартибида протест киритиб, апелляция суди қарори бекор қилиниши ва биринчи инстанция суди томонидан 104-модда ва 277-модда бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазолари ўзгаришсиз қолдирилишини сўраган.

    Бугун жиноят иши Тошкент шаҳар судининг уч нафар судьядан иборат тафтиш ҳайъати томонидан қайта кўриб чиқилиб, прокуратура протести қаноатлантирилди. Суд қарорига кўра, апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилди.

    А. Шукуровга Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан етказилган моддий зарар қоплангани инобатга олиниб, ушбу модда бўйича иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди билан тайинланган 5 йил ҳамда 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан тайинланган 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари ўзгаришсиз қолдирилди.

    Жазоларни қисман қўшиш йўли билан А. Шукуровга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг қамоқда сақланган кунлари ҳисобга олиниб, ўташ учун 5 йил 3 ой 12 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилди.

    Суд ажрими устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест келтириш ҳуқуқига эга.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates