Аёлларни ахборот технологиялари соҳасига жалб этишга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди

    2022 йил 19 июль куни Тошкентда аёлларни ахборот технологиялари соҳасига жалб этишга қаратилган “GAP” IT соҳасида аёллар клуби лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

    Сўнгги йилларда ҳукумат аёлларнинг жамиятдаги роли ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Буни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

    Юқорида қайд этилган ислоҳотлар доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан ва IT Park ҳамкорлигида янги лойиҳа — “GAP” деб номланган IT соҳасида аёллар клуби ташкил этилди.

    Тадбирда AКТ вазири маслаҳатчиси Камола Собирова, AКТ халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Умида Мусаева, IT Park вакиллари, компания раҳбарлари, лойиҳа менежерлари, IT соҳасида муваффақиятга эришган аёллар иштирок этдилар.

    Бундан ташқари, “Finextra” IT-компанияси директори Наргис Дусматова, “Khan Academy Uzbek” лойиҳасининг ҳаммуассиси Нигора Aрифжанова ва “Websale Distribution” IT-компанияси арт-менежери Дилором Худоярова ўз лойиҳалари ҳақида гапириб, IT соҳасида эришган тажрибалари билан бўлишдилар ва иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар.

    Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларни IT-соҳасига жалб қилиш ҳамда уларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада оширишдир.

    Таъкидлаш керакки, аёлларни AКТ соҳасида ўқитиш ва ривожлантириш келажакда уларга юқори маошли иш топиш имконини беради. Бу, айниқса, ўзларига қулай жадвалда ишлашни орзу қиладиган аёллар ва фрилансерлар учун актуал. Бундан ташқари, бу ҳар бир аёлнинг ўз даромадига эгалиги ва молиявий жиҳатдан мустақил бўлишига имкон яратади.

    Тадбирнинг расмий қисми якунлангач, иштирокчилар мотивацион фильмни биргаликда кўришга ва ўзаро мулоқот қилиб, дўстона муносабатларни ўрнатишга муваффақ бўлишди.

    Эндиликда клуб аъзолари ҳар ой расмий ва норасмий қисмларни ўз ичига олган тадбирларни ўтказади, деб хабар беради mitc.uz.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates