Бадиий гимнастикачиларимиз иккинчи онлайн халқаро турнирда қандай иштирок этди?

    Спорт 29 октябр 2020 717

    Бадиий гимнастика ихлосмандлари бу кунни орзиқиб кутишган эди. Шу йил 28 октябрь куни ушбу гўзал ва нафис спорт тури бўйича дунёнинг 9 та мамлакатининг энг маҳоратли спортчиларини бирлаштирган иккинчи халқаро онлайн-турнир бошланди.

    Даставвал иккинчи онлайн халқаро турнирда 10 та давлат вакиллари иштирок этиши эълон қилинганди, аммо старт олдидан Болгария мусобақада қатнашмаслигини билдирди, бунга сабаб терма жамоанинг баъзи аъзоларига COVID-19 ташхиси қўйилган. Шунга қарамай мусобақага Россия, Испания, Эстония, Латвия, Сербия, Македония, Словения, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзларининг энг кучли таркибларини тақдим этишди.

    Бугун дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият оғир эканлигига қарамай, Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси ташаббуси билан ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилганлигини эътироф этишимиз керак. Эслатиб ўтамиз, жорий йил 28 июнь куни ушбу форматдаги халқаро мусобақалар тарихда биринчи марта бўлиб ўтганди. Унда 4 та мамлакат қатнашди, шу жумладан Ўзбекистон ҳам ва унда гимнастикачиларимиз учта медалга сазовор бўлишди. Екатерина Фетисова Ўзбекистон хазинасига кумуш ва бронза келтирган бўлса, терма жамоамиз гуруҳ машқларида яна битта кумуш медални қўлга киритганди.

    Бу сафарги мусобақада Ватанимиз шарафини Тошкентдан туриб миллий терма жамоа аъзоларидан Сабина Тошкенбаева, Екатерина Фетисова, Тахмина Икромова, Хуршида Абдурауфова билан бир қаторда маҳоратли мураббий Екатерина Пирожкованинг шогирдлари, қолаверса ўсмир қизларимиздан Ёсмина Раҳимова, Мария Пак, Самира Аҳмедова, Мила Буторина ҳамда Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси гуруҳ машғулотларида қатнашишди.

    Шунингдек, Екатерина Фетисова тўғридан-тўғри Москвадаги Ирина Винер-Усманова гимнастика саройида гиламга чиққан бўлса, жамоанинг қолган барча аъзолари ОКМК спорт мажмуасидан туриб ўз чиқишларини намойиш этишди.

    Онлайн халқаро турнирда индивидуал машқларда спортчиларнинг ҳар бири 4 турдаги дастурдан учтасини тақдим этиш имконига эга эди. Гуруҳ машқларида жамоалар ўзларининг иккита композициясини ижро этишди. Мусобақа якунида вакилларимиз Ўзбекистонга 7 та турли қийматдаги медалларни қўлга киритди. Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Сафоева Севара, Камола Ирназароваларнинг Москва аренасидаги ёрқин чиқишлари мутахассисларда ижобий таассурот қолдирди.

    Айниқса, гуруҳ машқларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси қизларининг ҳар бир чиқиши ҳакамлар томонидан юқори баҳоларга сазовор бўлди ҳамда улар барча медалларни қўлга киритишди. Мураббий Екатерина Пирожкова қўл остида шуғулланиб келишаётган қизларимиз эса кўпкурашда кумуш, 5 тўп билан бажарилган машқларда олтин ҳамда 3 ҳалқа ва 2 жуфт булавада бажарилган машқларда бронза медалига сазовор бўлишди.

    Иккинчи онлайн халқаро турнир ғолибалари:

    Кўпкураш машқларида:

    1. Дина Аверина (Россия) – 102.500

    2. Алба Баутиста (Испания) – 85.400

    3. Елизавета Полстяная (Латвия)

    Ҳалқа билан бажарилган машқларда:

    1. Арина Аверина (Россия) – 26.450

    2. Екатерина Веденеэва (Словения) – 22.100

    2. Рейчел Стоянов (Македония) – 22.100

    3. Виктория Богданова (Эстония) – 21.800

    Тўп ёрдамида бажарилган машқларда:

    1. Дина Аверина (Россия) – 27.100

    2. Екатерина Веденеэва (Словения) – 23.250

    3. Алба Баутиста (Испания) – 22.050

    Булава ёрдамида бажарилган машқларда:

    1. Дина Аверина (Россия) – 26.650

    2. Екатерина Веденеэва (Словения) – 23.450

    3.Сабина Тошкенбаева (Ўзбекистон) – 22.600

    Тасма (лента) ёрдамида бажарилган машқларда:

    1. Арина Аверина (Россия) – 23.250

    2. Елизавета Полстяная (Латвия) – 22.150

    3. Виктория Богданова (Эстония) – 19.700

    Гуруҳ кўпкураш машқларида:

    1. Россия – 69.050

    2. Ўзбекистон – 65.450

    3. Эстония – 63.250

    5 та тўп билан бажарилган машқларда:

    1. Ўзбекистон – 35.700

    2. Россия – 35.400

    3. Эстония – 31.000

    3 ҳалқа ва 2 жуфт булава билан бажарилган машқларда:

    1. Россия – 33.650

    2. Эстония – 32.250

    3. Ўзбекистон – 29.750

    Иккинчи онлайн халқаро турнир ўсмирларимиз учун ҳам муваффақиятли кечди. Ирода Содиқова, Аида Ҳайдарова, Мубина Камолова, Доменика Дамирова, Диёра Бахтиёрова ва Виктория Нескуболар гуруҳ машқларида олтин медалга сазовор бўлишди. Ўсмир қизларимиз мураббийлар Раъно Мухамедова ҳамда Дария Прибиткова қўл остида шуғулланиб келади.

    Ушбу мусобақаларда булава билан кумуш ҳамда тўп билан машқ бажаришда бронза медалини мураббий Ирина Кудряшеванинг ёш ва жуда истеъдодли шогирди Ёсмина Раҳимова қўлга киритди.

    Барча гимнастикачиларимиз ва мураббийларни ажойиб ғалабалар билан муборакбод этамиз.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

    Матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates