Баҳодир Жалолов WBC талқини бўйича йилнинг энг яхшиси бўлиши мумкин. У номзодлар сафида!

    Супер оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) томонидан истиқболли боксчи номинациясида номзодлар қаторига киритилди.

    Бу ҳақда ташкилот ўз расмий саҳифасида маълум қилди.

    Мазкур номинация йил давомида ўз истеъдодини кўрсатиб, катта ўсишга эришган боксчиларга тақдим этилади. Баҳодир Жалоловдан ташқари ушбу соврин учун ирландиялик Каллум Вальсъҳ, мексикалик Хосе Салас, америкалик Ричард Торрес ва Флойд Шофиелд ҳамда Гватемала вакили Лестер Мартинез даъвогарлик қилмоқда.

    Ғолиб спортчи номи овоз бериш йўли билан аниқланади. Ҳозирда WBCнинг Instagram саҳифасида овоз бериш жараёни кетмоқда.

    “Ҳар йили минглаб истеъдодлар ўз қобилиятларини намойиш этишади ва улардан биттасини танлаш жуда ҳам мушкул иш. Бу бизнинг якуний олти боксчимиз. Сиз улардан бирини танлашингиз мумкин”, — дейилади ташкилот хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates