Ўзбекистон-Туркманистон саммити якунланди
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга Самарқанддаги халқаро туризм марказида ташкил этилган "Замонлар садоси" кўргазмасига ташриф буюрдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда эман дарахтини экдилар.