Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув сабаб ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

    Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.

    Бош консулхонанинг хабар беришича, шу йилнинг 23 апрель куни Истанбул шаҳрида яшаган юртдошимиз юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди.

    Маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.

    Бош консулхонаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билди.