Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель ойини ўзида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани ва тадбиркорликка жалб қилингани қайд этилди.
Банклар ўз мижозларининг муаммоларини ҳал қилиб, 115 минг аҳолига ишли бўлишга кўмаклашди.
Маҳаллаларда 70 мингта микро-лойиҳа амалга оширилди, 465 минг гектар томорқа ерларига экин экилди.
Давлатимиз раҳбари "Сайхунобод" тажрибаси доирасидаги ишлар ҳамма ҳудудларда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди.
Масалан, 7 та туман ўрганилганда, 17 та маҳаллада ишлар сустлиги аниқланди.
Ёки, ишга тушгани айтилган 1 мингдан зиёд хонадондаги микро-лойиҳалар жойида ўрганилганда, 76 таси ёки 7 фоизи ўз тасдиғини топмади.
Шу боис, сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъуллар ишдан олинган.