Бахтиёр Саидов «Марказий Осиё – Хитой» шаклидаги ТИВ раҳбарларининг тўртинчи учрашувида иштирок этди

    Кеча Сиан шаҳрида «Марказий Осиё – Хитой» шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди.

    ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Туркманистон вазир ўринбосари даражасида вакили иштирок этди.

    Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Вазирлар учрашувида 2023-йил май ойида Сиан шаҳрида давлат раҳбарларининг «Марказий Осиё + Хитой» саммитини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун делегациялар раҳбарлари иштирокида пресс-брифинг ўтказилди.

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз нутқида ушбу формат минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш учун муҳим платформа эканлигини таъкидлади. Ушбу минтақавий мулоқотнинг устувор йўналишларига савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, илмий-техникавий, маданий-гуманитар йўналишлар киради.

    Ишбилармон доиралар вакилларининг фаол иштирокида Марказий Осиё давлатлари ва ХХР ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш имконини беришига ишонч билдирилди.

    Брифингда иштирокчи мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирок этиб, вазирлар учрашуви якунлари бўйича ўз баёнотлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ўз позицияларини билдирдилар.

    Хусусан, Хитой Давлат Кенгаши аъзоси ва ташқи ишлар вазири Син Ган ўз нутқи давомида Хитой Марказий Осиё давлатларининг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, у томонлар бир-бирларининг миллий манфаатларини ҳурмат қилишларини ва ташқи кучларнинг ички ишларга аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates