Байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди

    «Ўзгидромет» хизмати Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 8-14 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

    Бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 22-27 даража, жанубда 30 даражагача бўлади.

    Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

    Эртага 9 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати 15-20 даражагача пасаяди.

    Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20 даражагача пасаяди.

    10-11 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна 22-27 даражагача, жанубда 30 даражагача кўтарилади.

    12-14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади.

    Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража, кундуз кунлари 18-23 даража бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.

    Тоғли ҳудудларда 9 ва 12-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

    Пойтахтда: бугун кундузи ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 24-26 даража бўлади.

    9 апрелда эрталаб ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 16-18 даража бўлади.

    10-11 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража бўлади.

    12 апрелда куннинг иккинчи ярмида ва 13-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 18-23 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates