Тошкент аэропортида мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш шохобчаси очилди

    Тошкент аэропортининг учиб келиш залида мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини расмий рўйхатдан ўтказиш шохобчаси иш бошлади.

    Майдони 8 кв.м бўлган хизмат кўрсатиш шохобчаси e-auksion.uz электрон платформаси орқали ўйналди. Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази ким ошди савдоси ғолиби деб топилди.

    Мазкур шохобчада учиб келган барча йўловчилар бир неча дақиқа ичида импорт қилинган (янги ёки Ўзбекистондан ташқарида фойдаланилган) мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

    IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш нархи резидентлар учун 30 календарь кун ичида, норезидентлар учун эса 60 календарь кун ичида 68 000 сўмни (БХМнинг 20 фоиз) ташкил этади.

    Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, мобил қурилма IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш маҳаллий уяли алоқа операторларининг SIM-карталари уланган кундан бошлаб 30 календарь кун (норезидентлар учун 60 календарь кун) ичида амалга оширилиши керак.

    Акс ҳолда, қурилманинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказилгунига қадар абонентга маҳаллий GSM уяли алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш тақиқланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates