Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Жорий йил 27 августда Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Н.И.Кочанованинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенатининг Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    Тадбирда парламент аъзолари, парламент девонлари ходимлари, вазирлик ва идоралар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари вакиллари ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь дипломатик ваколатхоналари ходимлари иштирок этди.

    Кун тартибига биноан икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди, парламентлараро ҳамкорликни, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат парламентлари палаталари раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Бир қатор режалаштирилган қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

    Икки томонлама ҳамкорлик, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашда эришилган натижалар икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли дўстлик ришталари билан боғланган интилишлари ва манфаатларига тўла жавоб бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Томонлар ўзаро манфаатли кенг кўламли масалалар бўйича парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

    Мажлисда тегишли «йўл хариталари»га киритилган қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Уларнинг амалий рўёбга чиқарилишида парламент кўмаклашиши учун ўзаро манфаатдорлик ва яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлик тасдиқланди.

    Шу маънода жорий йил февраль ойида Тошкентда катта муваффақият билан ўтказилган Иккинчи Ўзбекистон -Беларусь минтақалар форуми қарорлари ва келишувларини ҳаётга татбиқ этишда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

    Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси парламентлараро ҳамкорлик комиссиялари доирасидаги мунтазам ва самарали алоқаларни давом эттириш, икки мамлакат иқтисодиётининг устувор тармоқларида истиқболли қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates