Беларуслик машҳур журналистлар ва блогерлар Ўзбекистонга келади

    Туризм 20 апрел 2023 1042

    Маданият ва туризм вазирлиги мамлакатимизнинг Беларус Республикасидаги Элчихонаси билан ҳамкорликда Беларуснинг бир қатор етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ташкил этади.

    Ушбу пресс-тур давомида Беларус халқи учун Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва бой маданий мероси ҳақида маълумот берувчи материаллар тайёрлаш ҳамда қисқа метражли фильмларни (видеоролик) суратга олиш режалаштириляпти.

    Маълумот учун пресс-тур қатнашчиларининг ижтимоий тармоқлардаги умумий аудиторияси 10 миллион нафардан ошиқ бўлиб, улар «Беларус 1» телеканалининг «Добрай ранісы Беларус» (Хайрли тонг Беларус) дастури, «БелТА» агентлиги, «СБ.Беларус сегодня» нашриёт уйи, «Tochka.by» интернет портали ҳамда «Artem Pool 4» Интернет-ресурсларининг етакчи продюсер, мухбир ва муҳарриридан иборатдир.

    Пресс-тур жорий йил 20-27 апрель кунлари мамлакатимизнинг Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйлаб ташкил этилади.

    Мазкур делегация учун мамлакатимизга ташкил этилаётган пресс-турдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ва Беларус Республикаларининг ўзаро икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини инобатга олган ҳолда, хусусан, Ўзбекистон Ҳаво йўллари ва Белавиа авиакомпанияларининг икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйилганлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг Беларус Республикасида кенг тарғиб қилиш орқали Беларус сайёҳлар оқимини Ўзбекистонга кўпайтиришдир, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates