Давра суҳбатида ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш, сўз ва матбуот эркинлиги доирасидаги масалаларга, бу борада қонунчилик амалиёти, уни ҳаётга татбиқ этишнинг долзарб жиҳатларига эътибор қаратилди.
Мулоқотда хусусий медиа ва блоглар ҳаётимиздан кенг ўрин эгаллаб бораётгани, жамиятимиз ҳаётида йўл қўйилаётган камчилик ва муаммоларни дадил кўтариб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Тадбир давомида давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш борасида амалга ошираётган ишларининг самарадорлиги ижобий тарафга ўзгараётганлиги, журналистика соҳасида фаолият олиб бораётган малакали кадрларга эҳтиёж сезилаётгани таъкидланди.
Учрашувда ўқувчи талабалар парламент фаолияти билан яқиндан танишди. Қўмитада доимий асосда ишловчи сенатор М.Парпиев қўмиталар томонидан олиб борилаётган ишлар, шунингдек Сенат ялпи мажлислари, қонунлар муҳокамаси қай тарзда ўтиши, муҳокама ва мунозаралар тафсилоти ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Қўмитанинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ахборот сиёсати ва давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш билан боғлиқ олиб борилаётган фаолият таништирилди.
Талабалар сўз эркинлиги, ахборот сиёсати, журналист ва блогер фаолиятига доир саволларга атрофлича жавоблар олди. Мулоқот-учрашувда, шунингдек, талабалар томонидан бир қатор ташаббус ва таклифлар илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.