«Беш ташаббус ҳаракати» доирасида Тошкент шаҳри ёшлари билан очиқ мулоқот

    Мамлакатимизда 23 май 2021 1286

    «Беш ташаббус ҳаракати» тадбири доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тошкент шаҳри ёшлари билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказди.

    Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, бир қатор тижорат банклари раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича масъул вакиллари қатнашди.

    Учрашув давомида ёшлар фаолияти ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, шунингдек, ёшлар ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида бевосита мулоқот ўрнатиш механизмлари муҳокама қилинди.

    Ёшларни иш билан таъминлашда қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган механизмлар, лойиҳа ва стартапларни амалга ошириш жиҳатлари ҳамда ёшларни ижтимоий йўналтирилган ташаббусларга жалб этиш орқали бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Давлат раҳбарининг қарорига мувофиқ яқин келажакда мамлакатимизнинг ҳудудларида 936 гектар умумий майдонда 219 ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу ташаббус ҳисобига ёшлар учун ишлаб чиқариш майдонларини яратиб, ёшлар томонидан ишлаб чиқариш жараёнига инновация ва истиқболли ғоялар жорий этилиши ва тижоратлаштириши учун шароит яратиш, шунингдек, ишсиз, жумладан, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу мақсадлар учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ёш тадбиркорларнинг бизнес ғоялари ва стартапларини молиялаштирувчи Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилгани ва фаолият юритаётгани маълум қилинди.

    Йиғилиш иштирокчиларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ер участкалари олиш тартиби, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари ва ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватланишининг бошқа амалий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Очиқ мулоқот чоғида ёшлар вакиллари ўз лойиҳаларини амалга оширишда дуч келган муаммолар, жумладан, бизнес юритиш тажрибаси, касбий билимларнинг етишмаслиги, молиявий ресурсларга, ер участкаларига, бино ва иншоотларга эҳтиёжнинг мавжудлиги, бюрократик тўсиқлар учраб тургани ва бошқа омиллар ҳақида сўзлаб бериш имконига эга бўлишди.

    Бевосита учрашув давомида аниқланган масалалар таҳлил этилгач, вазирлик, идора, тижорат банклари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларига уларни ҳал этиш чораларини кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан саволлар бериш ва атрофлича маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates