Биржада импорт битимларини тузиш тартиби соддалаштирилди

    Бизнес 3 июл 2020 1807

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сон қарорини ижро этиш доирасида ўзгартишлар киритилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сон қарорини ижро этиш доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида чет эл валютасида амалга оширилган биржанинг импорт шартномаларининг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО)га зарур ўзгартиришлар киритилди.

    Киритилган ўзгартиришлар биржада импорт битимларини тузиш жараёнини соддалаштиради ҳамда биржа савдолари орқали импорт қилинадиган товарларни чет эл валютасида сотиб олиш имкониятини беради. Бунда, тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар биржа томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates