«Бизнесга биринчи қадам»ни биз билан қўйинг!

    «Микрокредитбанк» АТБ томонидан юртдошларимиз учун янги турдаги микроқарз ва автокредит жорий қилинди.

    Бунда ўз ўзини банд қилган ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар “Бизнесга биринчи қадам» номли микроқарздан фойдаланишлари мумкин.

    Мазкур микроқарз ўз-ўзини банд қилган, расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга 12 ой (йиллик 26%), 24 ой (йиллик 27%) ва 36 ой (йиллик 28%) гача бўлган муддатга 1-босқичда - БҲМнинг 20 баробаригача бўлган миқдорда ва 2-босқичда - БҲМнинг 35 баробаригача бўлган миқдорда ажратилади.

    Шунингдек, ўз ўзини банд қилган жисмоний шахсларга янада қулайликлар (такси хизмати соҳасида) яратиш мақсадида, банкда мавжуд «Енгил автотранспорт воситаларини иккиламчи бозордан сотиб олиш учун кредит» маҳсулоти жорий қилинган бўлиб, мазкур кредитни 27-29% да, 60 ой муддатгача бошланғич тўлов 25-40% да олишингиз мумкин.

    Мижозларимиз «Комфорт» (бирламчи бозордан) автокредитини олиш учун 26-28% да, 60 ой муддатгача бошланғич тўлов 25-40% даги автокредитимиз жорий қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates