Бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаларини қўлга киритган спортчилар номи эълон қилинди

    Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида бокс бўйича 1-жаҳон лицензион мусобақаси ўз якунига етди.

    Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритди.

    Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида 113 мамлакатдан фақатгина Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари 5 тадан йўлланмага эга бўлишди. Мезбонлар 4 та, Полша жамоаси 3 та лицензияни нақд қилган бўлса, яна бир қатор мамлакатлар 2 ва 1 тадан (ҳатто Кубада ҳам 1 та) йўлланма билан уйга қайтадиган бўлди.

    Умумий ҳисобда Австралия бокс баҳслари учун энг кўп йўлланма соҳиби бўлиб турибди. «Яшил қитъа» вакилларининг 12 нафар (6 эркак ва 6 аёл) аъзоси Париж-2024 иштирокчисига айланган.

    Бироқ жамоа рақобат деярли йўқ бўлган Океания минтақаси учун ташкил этилган мусобақада лицензияларга эга чиққанини инобатга олиш керак. Қолган етакчи жамоалар ҳисобидаги йўлланмалар қуйидагича:

    Бразилия – 10
    Ўзбекистон – 9
    Франция, Италия – 8
    Туркия, Қозоғистон, Хитой – 7 ...

    1-жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятсизлик ҳозирда Куба жамоаси инқирозни бошдан ўтказаётганини яна бир карра кўрсатди. Нақд 41 та Олимпия ўйинлари чемпионларини етиштириб берган ушбу жамоа ҳисобида Париж-2024 Ўйинларига ҳозирча 4 та лицензия бор холос.

    Қайд этиш жоиз, Италиядаги турнирдан сўнг эркаклар жамоамиздаги йўлланмалар тўлиқ бўлди – 7 та. Бу борада яна бир аҳамиятли томони шундаки, ҳали ҳеч бир жамоа эркаклар ўртасидаги барча вазн тоифаларида режани тўлиқ бажармади. Қизларимиз ҳисобида ҳозирча 2 та йўлланма мавжуд.

    Демак, аёллар ўртасида ҳам барча вазн тоифаларидаги йўлланмалар тўлиқ бўлиши учун 23 май – 3 июнь кунлари Таиландда ўтадиган 2-жаҳон лицензион турнирида 4 нафар боксчи қизимизга мухлислик қиламиз.

    Якунда Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари ва Италиядаги турнир орқали Париж-2024 лицензияларини нақд қилган ҳамюртларимизни эслатиб ўтамиз:

    -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
    -57 кг: Абдумалик Халоков
    -63.5 кг: Руслан Абдуллаев
    -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
    -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
    -92 кг: Лазизбек Мулложонов
    +92 кг: Баҳодир Жалолов
    -50 кг: Сабина Бобоқулова
    -54 кг: Нигина Ўктамова

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates