Самарқанд: бошқа машинанинг рақамини тақиб 76 маротаба қоида бузган ҳайдовчи ушланди

    Самарқанд вилоятида яшовчи ҳайдовчи “Ласетти” машинасига “Дамас” русумли автотранспорт воситасига тегишли бўлган давлат рақамини тақиб олиб кўп маротаба “радар”га тушган.

    Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи ҳайдовчи “Ласетти” машинасига “Дамас” машинасига берилган давлат рақамини тақиб олиб, йўлларда кўп маротаба тезлик қоидаларини бузган.

    Жумладан, у 2024 йил январь ойидан ҳозиргача жами 76 маротаба машина тезлигини белгиланган меъёрдан ошириб ҳаракатланган. Унинг қоидабузарликлари жарималарнинг жами миқдори тахминан 50 млн сўм атрофида.

    Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қарздорликни ундириш мақсадида “Ласетти” русумли автомашинаси вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates