Фарғонада “Одил Аҳмедов футбол академияси”нинг “Одил Жуниор” филиали очилди

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Одил Аҳмедов томонидан ташкил этилган футбол академиясининг филиали Фарғонада иш бошлади.

    Миллионлар ўйини бўлган футболга юртимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда. Натижада турли ёш тоифасида Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоалари қатор нуфузли мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

    Истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда футбол мактаблари ва футбол академияларига иқтидорли футболчиларни саралаб олишни янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган муҳтарам Президентимиз қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг машҳур футболчиси Одил Аҳмедов ташаббуси билан “Одил Аҳмедов футбол академияси”нинг “Одил Жуниор” Фарғона филиали тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

    Очилиш маросимида футбол мухлислари тилида “Ўзбек Марадонаси” номини олган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице президенти, “Одил Аҳмедов академияси” ва “Одил жуниор” мактаблари тармоғи асосчиси – Одил Аҳмедов табрик учун сўз олиб, Фарғона эли тарихдан дунёга кучли спортчиларни, чемпион ёшларни етиштириб келгани, фарғоналиклар ўзбек футболини ҳамиша чин дилдан қўллаб-қувватлашларини эътироф этди. Шу боис, айнан Фарғонада ҳам мазкур мактабни очишни ният қилгани, ҳамкорликда моҳир футболчиларни етиштиришга бор кучи билан ҳаракат қилишини билдирди.

    Шунингдек Одил Аҳмедов Фарғона давлат университети спорт майдонига ташриф буюрди.

    — Президентимизнинг спортга, айниқса, футболни ривожлантиришга қаратган юксак эътибори натижасида ФарДУда бугун барча шарт-шароитлар мавжуд. Университетда кучли футбол жамоасининг шакллангани ва жорий йилда футбол йўналишининг очилгани ҳам мазкур ислоҳотларнинг мевасидир, — деди Фарғона давлат университети ректор Баҳодиржон Шермуҳаммадов.

    Байрамона ўтган тадбирда Одил Аҳмедовга эсдалик сифатида “24” рақамли футболка совға қилинди.

    Шундан сўнг майдонга “Одил жуниор” мактабининг 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган 50 нафар илк тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари таклиф этилиб, уларга эсдалик совғалари тақдим этилди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates