“8 апрель куни соат 23:35 дан 23:45 гача Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари томонидан Горис вилоятида Хознавар, Ханазах ва Аравус аҳоли пунктлари йўналишида жойлашган позициялардан Лочин вилоятининг Садинлар, Хусулю, Малибейли ва Жагазур аҳоли пунктлари йўналишидаги Озарбайжон армияси позицияларига турли калибрли ўқ отиш қуролларидан вақти-вақти билан ўққа тутилган”, дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон қуролли кучларининг бўлинмалари барча йўналишлари бўйича “тегишли жавоб чораларини кўрган”, деб хабар беради tass.ru.