Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйида болалар жуда ёмон шароитда яшамоқда

    Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати хабар берди.

    Хизмат сафари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

    Қарорга кўра, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга яратилган шарт-шароитларни танлов асосида ҳудудларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи ва чора- тадбирлар режаси тасдиқланди. Ишчи гуруҳи таркибида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Болалар уйи ва Меҳрибонлик уйларида етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун яратилган шароитлар, тарбияланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, соғломлаштириш, соғлом овқатлантириш ҳолатлари, болаларни оилаларга қайтариш жараёни, муассаса битирувчиларининг бандлиги, жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш, болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати, муаммо ва таклифларни ўрганди.

    Жумладан, Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйида ўрганиш куни муассасада 65 нафар (қизлар 28 нафар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафарини чин етимлар ташкил этади. Муассасада болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун етарли шароитлар мавжуд эмас. Мебеллар эски.

    Соғлом овқатлантириш ҳолатларини ўрганиш давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил эътиборини тарбияланувчиларнинг биринчи овқатни умуман емасдан чиққани ва деярли иккинчи овқатни ҳам емагани диққатини тортди. Биринчи овқатга карам шўрва қилинган бўлиб, у ўта ёғли ва нохуш ҳиди бор эди.

    Болаларга тушликда шарбатлар берилмаган. Ҳолат юзасидан маҳсулотлар сифатини кўриш учун озиқ-овқат омборига ташриф буюрилганда маҳсулотлар сифати бўзилганлиги карам, редиска, картошка ва нокларнинг чириб қолганлиги, гўштнинг ранги ўзгарганлиги, кўплаб ёғлари борлиги, гўшт маҳсулотларини тортиб кўриш сўралганда тарози йўқлиги, ошхонанинг санитария ҳолати яхши эмаслиги, идишлар етишмаслиги, болаларга алюмен кружкаларда чой берилаётганлиги, кружкаларни ушлашга қулоқлари йўқлиги, бу эса болалар соғлиги учун хавфлилиги ва бир қатор камчиликлар аниқланди.

    Ҳолатни чуқур ўрганиш учун туман прокуратурасидан вакил чақирилди. Ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates