Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент фуқароларга мурожаат билан чиқди

    Воқеа-ҳодисалар 3 август 2022 1235

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида реализация қилиниши, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини муомалага киритилишини олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган. 

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бу йўналишда 82 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, натижасига кўра 56 та жиноий ҳамда 26 та маъмурий ишлар қўзғатилган.

    Ҳуқуқбузарлар томонидан муомалага киритилиши мўлжалланган 4,4 млрд сўмлик сифатсиз ва қалбаки дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

    Шунингдек, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ 52 та жиноят аниқланиб, 272 млн сўмлик ушбу турдаги препаратларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган.

    Бу борада Департамент органлари томонидан профилактика ва тезкор-қидирув тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

    Ҳурматли фуқаролар!

    Дорихоналардан ташқарида сотиб олинган, шу жумладан, тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларидан фойдаланиш ҳамда таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд препаратларни нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

    Шу сабабли, инсон саломатлигига салбий таъсири бўлган ва қарамликка олиб келадиган психотроп дори воситаларини асоссиз фойдаланишнинг, айниқса бу иллатнинг ёшларимиз орасида кенг тарқалашининг олдини олишга барчамиз бирдек масъулмиз.

    Агарда сиз, дори воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳолатларига дуч келсангиз ёки кучли таъсир қилувчи препаратларни ноқонуний таклиф қилаётган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз,
    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментинг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони ёки www.new-department.uz расмий веб-сайти орқали мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

    Мурожаатчининг исми-шарифи ва бошқа маълумотларининг сир сақланиши кафолатланади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates