Бош вазир ўринбосари Испания қироли қабулида бўлди

    Туризм 23 январ 2021 1443

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испанияга ташрифи доирасида қирол Филипп VI қабулида бўлиб, у билан юзма-юз мулоқот қилди.

    Испания қироли Филипп VI томонидан “Palacio Real de Madrid” саройида хорижий делегациялар раҳбарлари шарафига расмий қабул ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг очилиш қисмида туризм соҳасининг Испания иқтисодиётидаги ўрни, аҳоли бандлигидаги ҳиссаси ҳақида қайд этилиб, пандемиядан кейинги иқтисодиётни ривожлантиришда туризм ва мамлакатлараро ҳамдўстликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

    Расмий тадбирлардан сўнг Испания қироли билан Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўртасида юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ўзбек халқи номидан Испания қироли ва унинг оила аъзолари, шунингдек испан халқига саломини йўллаб, самимий тилакларини етказди.

    Қирол Филипп VI, ўз навбатида, 2017 йилнинг июнь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Остона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувини илиқ хотиралади.

    “Испания қироли бугунги кунда Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар узоқ тарихга эга экани, олти аср илгари Испания қироли элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг Самарқандга амалги оширган ташрифи ва Амир Темур билан учрашувига бориб тақалишини айтди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатларининг давоми сифатида Ўзбекистон томонидан Испания компаниясининг “Тальго” русумли поездлари сотиб олингани, улар асосий туризм шаҳарларини боғлаётгани ҳамда яна янги икки поезд олиб келиш каби режалар қиролда катта қизиқиш уйғотди”, - дейди Азиз Абдуҳакимов.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates