Боёвут туманида 166 миллионта мева кўчатлари экилади

    Агросектор 26 январ 2021 5158

    Жорий йилда Боёвут туманидаги боғдорчилик хўжалиги раҳбарлари томонидан жами 200 гектар ер майдонида интенсив боғ барпо этиш режалаштирилган бўлиб, ҳудудда мазкур ташаббус бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.

    Хусусан, 25 та боғдорчилик фермер хўжаликлари томонидан қиймати 3 млрд сўм бўлган (шундан 1,569 млрд сўми банк кредити) 166 млн та ҳар хил турдаги серҳосил мева кўчатлари олиб келинади.

    Шартномалар мамлакатимизда боғдорчилик соҳасида илғор кўчат етиштирувчи субъектлар билан тузилган. Хусусан, боғдорчилик ва узумчилик йўналишида еткачи бўлган Самарқанд илмий текшириш институтидан 6000 та, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти 110 млн. та ва водий вилоятларидаги кўп йиллик тажрибага эга кўчатчилик субъектларидан олиб келинади.

    Мева кўчатларининг асосий қисмини олма, ўрик, беҳи ва гилос кўчатлари ташкил этади.

    Айни вақтга қадар боғдорчилик хўжаликларининг ер майдонларида 24 мингта хандақ (кўчат экишга мўлжалланган чуқур) тайёрланди.

    Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates