Ҳукумат қарори (468-сон, 28.07.2025 й.) билан “In-vitro” шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
2025 йилгача Навоий вилоятидаги 10 гектар ерда интенсив боғ барпо этилиши ва суғориш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Азалдан деҳқончилик анъаналари билан ном қозонган Термиз туманида боғдорчилик йўналиши кенг ривожланган.
Самарқандда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги "Зарафшон" миллий табиат боғида "Ёш экологлар боғи" барпо қилинмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Душанбе шаҳрида “Дўстлик боғи“ ташкил этилмоқда.
Тошкент вилоятини боғдорчилик бўйича намунали ҳудудга айлантириб, экспортни 300 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров бошчилигидаги делегациянинг Кувайтга ташрифи ташкил этилди.
Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов ва ИИБ бошлиғи Мусурмон Бўриевлар “Кўҳна фазли” ҳудудида бўлиб, водийлик ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамда деҳқонлар билан учрашди.
Айни кунларда туман миришкорлари томонидан маҳаллий бозорлар ҳамда бутун мамлакатимиз бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар, бутасимонлар оиласига мансуб кўчатларини етказиб бериш жараёнларига киришилди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Жаҳон банки халқаро эксперти Иван Хорват, Жаҳон банкининг AKIS (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими) лойиҳаси координатори Отабек Мансуров, шунингдек Жаҳон банки лойиҳа муҳандиси Ибодулло Дадахановлардан иборат делегацияни қабул қилди.