Бойсун: "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конида заҳарли газ чиқиши тўхтатилди

    "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конида шу йилнинг сентябрь ойи бошидан буён водород сулфид ажралиб чиқишни бошлаганди. Айни пайтда 604-сонли қудуқдан ҳавога отилиб чиқаётган газни сўндириш жараёни муваффақиятли якунланди.

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Yuz.uz”га хабар берди.

    Қайд этилишича шу йилнинг14 сентябрь куни тахминан соат 13:05 да минорадан чиқиб турган қувурнинг устига ПВО (сизиб чиқишга қарши қурилма) ўрнатилиб, 15 сентябрь куни тўлиқ тизимни пресслаш ўтказилди. 15 сентябрь куни соат 16:40 да Барит номли махсус эритма юборилди ва 16:50 лар чамаси минорадан ва чиқарувчи ускуналардан газ чиқиши тўхтатилди.

    Ҳодиса оқибатларини режали бартараф этиш жараёни махсус ташкил этилган штаб назорати остида амалга оширилди. Вазиятни профессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига Ўзбекистон, шунингдек, Россия ва АҚШдан экспертлар гуруҳи олиб келинди.

    Таъкидланишича, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш давомида аҳоли учун ҳеч қандай хавф бўлмаган.

    Барча зарур чора-тадбирлар очиқ нефть ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

    Ишлар барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ таъминланган ҳолда олиб борилди. Ҳодиса бошидан барча зарур чоралар кўрилган. Хусусан, атрофда жойлашган аҳоли пунктларида ҳаво муҳитини ўлчаш ва мониторинг қилиш учун махсус постлар ўрнатилди.

    «Мустақиллик-25» конини ўзлаштириш алоҳида мураккаблиги билан ажралиб туради, бу ерда халқаро тажрибадан фойдаланилади ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилади, шу жумладан, ходимларга доимий йўл-йўриқ кўрсатилади. Углеводородни қазиб олиш тобора мураккаблашиб бормоқда, бу эса доимий равишда янги тажриба ва кўникмаларни талаб қилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates