Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Р.Д. ва А.З. тумандаги “Маданият” ҳамда “Фаробий” МФЙ ҳудудидаги биноларда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 417,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Шеробод тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. фуқаро У.Б.га тегишли “Қорабоғ” МФЙ ҳудудидаги цехга ўрнатилган электр ҳисоблагичга шикаст етказиб, 186,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates