Бугун китоб ўқисак, эртага кўплаб ютуқларга эришамиз

    Жиззах давлат педагогика университетида "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида тадбирлар бошланди.

    Тадбирнинг очилиш маросимига таклиф этилган меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари ташрифни "Профессорлар боғи"да ташкил этилган китобхонлик кўргазмаларини томоша қилишдан бошлади.

    Тадбирнинг осилиш маросимида сўзга чиққанлар эса юртимизда аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаб, китобнинг инсон қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларда меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

    — Бугун университетда "Китобхонлик ҳафталиги"га старт берилди. Бу биз талабалар учун яна бир имконият десам хато қилмаган бўламан. Биз бу ерда бадиий адабиётлар билан биргаликда янги ўқув дарсликлари ва илмий адабиётларни ҳам кўрдик. Мактаблар учун чиқарилган янги адабиётлар ҳам эътиборимни тортди. Китоб маърифат ва билимлар манбаидир. Бугун китоб ўқисак, эртага кўпгина ютуқларга эришамиз, унинг нурида яшаймиз, — дейди талаба Мадина Хушвақтова.

    Ахборот кутубхона марказида китобхонлар учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилган бўлиб, замонавий коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Бугунги ёшларимиз орасида китобга қизиқиш тобора кучайиб бормоқда. Буни кутубхонага ва кўргазмага келаётган ёшлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates