Бутун дунё бўйлаб хорижий инвестициялар ҳажми 49 фоизга қисқарди

    Долзарб 27 октябр 2020 773

    Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2020 йилнинг биринчи ярмида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 49 фоизга қисқарган. Инвестицияларга доир лойиҳаларга пандемия ва карантин, шунингдек улар туфайли келиб чиққан иқтисодий ўсишнинг секинлашиши салбий таъсир ўтказди. Бу ҳақда БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) янги маърузасида сўз юритилган.

    Пасайиш тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг барча шаклларида юзага келди. Янги инвестиция лойиҳаларининг сони 37 фоизга, қўшилиб ва сингиб кетиш ҳисобига 15 фоизга қисқарди. Инфратузилмага қаратилган инвестицияларнинг асосий манбаси ҳисобланган трансчегаравий молиявий оқимлар 25 фоизга қисқарди, деб хабар беради БМТнинг ахборот маркази.

    Иқтисодий ривожланган мамлакатларда инвестициялар ҳажмининг сезиларли даражада қисқариши кузатилди. Масалан, Шимолий Америка мамлакатларига йўналтирилган инвестициялар 56 фоизга қисқариб, 68 миллиард долларни ташкил этди.

    Осиёда эса, асосан Хитойдаги кўрсаткичлар ҳисобига тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг қисқариши бор-йўғи 12 фоизни ташкил этди. Иқтисоди ўзгариб турадиган мамлакатларга йўналтирилган хорижий инвестициялар ҳажми Россиядаги кескин пасайиш туфайли 81 фоизга қисқарди.

    «Келажакда нима бўлиши ҳақида фикр билдириш қийин. Улар соғлиқни сақлаш тизимидаги инқирознинг давомийлигига, ҳамда пандемиянинг иқтисодий асоратларини юмшатиш бўйича кўриладиган сиёсий чораларнинг самарадорлигига боғлиқ», — дейилади ЮНКТАДнинг пресс-релизида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates