Бухорода «Яшил шаҳар» акцияси бошланди

    Яшил сайёра 29 октябр 2020 5336

    Бухоро шаҳрини янада кўкаламзорлаштиришга қаратилган «Яшил шаҳар» деб ном олган кенг миқёсдаги акция иш бошланди.

    Бу кун кўнгиллилар ва ландшафт санъати Ассоциацияси мутахассислари Аркнинг ён-атрофига 3-4 ёшли дарахт кўчатларини экадилар. Қалъа атрофида ҳаммаси бўлиб 150та дарахт кўчати экилади. Дарахтлар КНАУФ компанияси томонидан харид қилинган.

    Дарахтлар Бухоро шаҳри ҳокимиятининг тасарруфига олинади ва ободонлаштириш Бошқармаси ходимлари томонидан парвариш этилади.

    «Яшил шаҳар» акцияси доирасида кўчатларнинг шунчаки экилиши эмас, балки уларнинг ерга мослашишлари, яхши илдиз отишлари ва кўп йиллар давомида салқинлик манбаи бўлиб қолишлари инобатга олинган, — деб изоҳ берди КНАУФнинг Ўзбекистондаги корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко. — Шу боис, кўчатлар турларини танлашда ландшафт санъати Ассоциацияси мутахассисларининг иштироки жуда муҳим. Улар Бухоронинг шўр тупроқларига яхши мослашган ленкоран акацияси, шумтол, чинор вапавловния каби дарахтлар кўчатларини танлаб бердилар».

    Арк ён-атрофидаги ҳудуддан ташқари дарахтлар яна Қўш мадрасаси ансамбли атрофида ҳамда аҳолиси яшовчи мавзеларда экилади. Акция 1 ноябргача давом этади, деб хабар беради Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates