Буюк Британия ҳарбий делегациясининг ташрифи

    Ҳарбий 21 сентябр 2021 1487

    Бугун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги Қуролли Кучлари вазири Жеймс Хиппи Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов томонидан қабул қилинди.

    Жеймс Хиппига Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигининг мамлакатимиздаги элчиси Тимоти Торлот ҳамда бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилишди.

    Учрашув чоғида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Жеймс Хиппини мамлакатимизга илк ташрифи билан табриклаб, икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳарбий соҳаларда амалга оширилаётган алоқаларнинг кенгаяётганини таъкидлади. Ўз навбатида Бирлашган Қироллик Қуролли Кучлари вазири дўстона қабул учун миннатдорчилик изҳор этар экан, келажакда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги ўртасида ҳарбий таълим ва бошқа соҳаларда амалга оширилиши режалаштирилган битим имзоланди.

    Буюк Британия делегацияси кун давомида Қуролли Кучлар академияси ва «Ғалаба боғи» мажмуаси ҳамда ундаги «Шон-шараф» музейи билан ҳам яқиндан танишди. Юқори мартабали хорижлик меҳмон Қуролли Кучлар академиясида яратилган шарт-шароитларга юксак баҳо берди. Ғалаба боғи мажмуасида эса Зулфия Зокировага ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates