Чет эл фуқароларини Ўзбекистонга таклиф қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади  

    Мамлакатимизда 7 ноябр 2023 1179

    Ҳукумат қарори (589-сон, 06.11.2023 й.) билан Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

    Қарорга кўра, давлат хизмати ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига (ваколатли орган) бевосита мурожаат этиш ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.

    Бунинг учун ариза берувчи ўз хоҳишига кўра доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, исталган ваколатли органга ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат этади.

    Сўровнома тўлдирилиб, тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

    Ваколатли орган томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги 2 иш куни ичида текширилади.

    Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

    Сўровномаси қайтарилган ариза берувчи тегишли камчиликларни бартараф этгандан сўнг ваколатли органга 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта мурожаат қилишга ҳақли.

    Бунда ундан қўшимча йиғим ундирилмайди.

    Маълумотлар текширилгач, сўровнома Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига (махсус ваколатли орган) юборилади.

    Махсус ваколатли орган 7 иш куни ичида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистонга таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикрини билдиради.

    Шунга кўра, ваколатли орган томонидан 1 иш кунида QR-код (мартик штрихли код) қўйилган таклифнома расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчига тақдим этилади.

    Таклифнома берилган кундан бошлаб 3 ой давомида амал қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates