Эндиликда боғчага шаклланган йўлланмани олишга Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас!

    Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида яна бир бюрократияга чек қўйишди.

    Хабарингиз бор, бугунги кунга қадар фарзандингизни боғчага жойлаштириш учун йўлланмани Давлат хизматлари марказидан (агар марказ орқали юборилган бўлса) олишингиз лозим эди ва бунинг учун Сиз вақт ва маблағ каби омилларга дуч келгансиз.

    Янги тартиб билан бундай оворагарчиликлар энди бўлмайди!

    Қандай дейсизми?

    Эндиликда, йўлланма шаклланиши билан Сизга СМС хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан Сиз тўғридан-тўғри боғчага боришингиз ва мудирага айтишингиз кифоя.

    Асосийси, Сизга шаклланган йўлланмани тасдиқловчи махфий коди МТМ мудирасига айтилмагунча у йўлланмани кўра олмайди ва бу билан коррупция ҳолатлари олди олинади.

    Яна бир аҳамиятли жиҳати, биргина 2022 йилнинг ўзида боғчага жойлаштириш учун 1 405 424 та, 2023 йилнинг 9 ойи мобайнида эса 1 022 065 та йўлланма шаклланган. Бу дегани, ушбу қулайлик орқали фуқароларнинг нафақат вақти, балки ҳар йили 1.2 миллиондан ортиқ (6 тонна) қоғоз тежалишига эришилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates