17 та турдаги хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон «Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланган.

    Шунингдек 17 та турдаги хулосаларни бериш бўйича паспортлар тасдиқланяпти, улар қаторида қуйидагилар бор:

    - магистраль газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;

    - бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;

    - дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш бўйича ва бошқалар.

    2024 йил 1 майдан хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади.

    Тақдим этилган хулосалар рўйхати «Лицензия» ахборот тизимида юритилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 2 апрелдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates