Чўлларда экологик ҳолатни мониторинг қилиш платформаси яратилади

    «Ўзбеккосмос» агентлиги Бухоро ва Навоийда 35 гектардаги қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетганини аниқлади.

    Шу муносабат билан мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ушбу 2 та вилоятнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида «яшил» майдонларни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди. «Ўзбеккосмос» агентлиги билан биргаликда чўлларда экологик ҳолатни мониторинг қилиш платформаси яратилади.

    Ўрмон хўжалиги агентлигининг бу йўналишдаги масъулияти оширилади. Эндиликда агентлик чўлланишга қарши курашиш билан ҳам жиддий шуғулланади, ҳокимликлар қошидаги «Йўл кўкалам» ташкилотлари агентлик тизимига ўтади.

    Агентликка ҳар бир ҳудуд иқлимига мос 100 миллиондан зиёд ниҳол ва кўчатларни оддий усулда маҳаллийлаштириш ҳамда етиштириш харажатини 20 фоизгача камайтириш топширилди.

    Фанлар академияси билан биргаликда 20 гектарда тажриба-синов майдончаси қилиб, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклайдиган ўсимликларни етиштиришни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates