Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди — Ўзгидромет

    Бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво масслари кириб келиши бошланди.

    Бугун ва дам олиш кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь — 1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

    Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь — 1 декабрда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

    Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Кечаги 20-23о даража илиқдан сўнг, бугун кундузи ҳарорат 10-15о даража илиққача, якшанба куни эса 3-8о даража илиққача пасаяди.

    Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

    Пойтахтимизда: 29 ноябрь — 1 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 1 декабрда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Бугун кундузи ҳарорат 13-15о даража илиқ, эртага 30 ноябрда 7-9о даража илиқ, якшанда куни 1 декабрда 5-7о даража илиқ бўлади.

    Ҳарорат асосан кечалари 5-7о даража илиқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликгача эсади.