Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
13-14 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даража илиққача, шимолда 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.
15 декабрда Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи -3 даража совуққача пасаяди, шимолда кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи -2...-7 даража совуқ бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 15-16 декабрда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. 15-16 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Пойтахтимизда: 13-14 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 декабрда кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +3..+5 даража илиқ, кундуз кунлари +10...+12 даража илиқ бўлади.
15 декабрда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 1-3 даража илиқ бўлади, кундузи -1...-3 даража совуққача пасаяди.
16-17 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуққача, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.