10-13 декабрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 13 декабрь куни шимолда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
14 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
10-14 декабрда ҳарорат кечалари 5-8 даража совуқдан 2-5 даража илиққача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқдан 9-12 даража илиққача кўтарилади. Республика шимолида ҳарорат кечалари 8-13 даража совуқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқдан 0-5 даража илиққача кўтарилади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда: 10-13 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
14 декабрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 6-8 даража совуқдан 3-5 даража илиққача, кундуз кунлари 0-2 даража илиқдан 10-12 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига яна совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, ҳаво ҳарорати кескин пасаяди.